10:48 / 29.12.2017
5 353

Туркманистон президенти Қатар амири билан музокаралар ўтказди

Туркманистон президенти Қатар амири билан музокаралар ўтказди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний телефон орқали мулоқотда Туркманистон-Қатар муносабатларининг устувор масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Туркманистон раҳбарининг матбуот хизматига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Давлатлараро мулоқотнинг юқори даражасидан қониқиш ҳосил қилган ҳолда, Туркманистон ва Қатар раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

Қатар амири ва Туркманистон президенти келгусидаги битимлар ҳамда режаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни кўриб чиқдилар. Улар ҳамкорликдаги муҳим ўрин савдо-иқтисодий алоқаларга тааллуқли эканлигини алоҳида таъкидлаган ҳолда, анъанавий гуманитар ва маданий алоқаларнинг аҳамиятини қайд этиб, уларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Телефон мулоқот чоғида томонлар ўзаро манфаатли бўлган минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Шу нуқтаи назардан икки давлатнинг нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро мувофиқлаштирилган алоқалари давом этиши таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти Қатар амири билан музокаралар ўтказди