21:21 / 31.12.2017
5 212

Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда нима учун ўта фаол эканлигига изоҳ берди

Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда нима учун ўта фаол эканлигига изоҳ берди
Ижтимоий тармоқлардан фаол тарзда фойдаланиш ноҳақ ва адолатсиз ОАВ билан курашишнинг ўзига ҳос усулидир. Ушбу изоҳ АҚШ президенти Дональд Трампнинг ижтимоий тармоқларда ўта фаол эканлигига нисбатан ўз томонидан берилди. Президент бу ҳақида у твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилган.

“Мен ижтимоий тармоқлардан менга ёққани учун эмас, бу эндиликда “фейк-нью-медиа” дея аталаётган адолатсиз ва ноҳақ ОАВ билан курашишнинг ягона йўли бўлгани учун фойдаланаман. Қалбаки ва мавжуд бўлмаган манбалар ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ кўлланиляпти. Кўплаб ҳикоя ва ҳисоботлар эса – тоза фантастика!” деб ёзади Трамп.

Аввалроқ АҚШ президенти ижтимоий тармоқлар ҳақиқатни аҳолига етказишдаги ягона ишончли восита эканлиги ҳақида ўз фикрини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда нима учун ўта фаол эканлигига изоҳ берди