13:59 / 02.01.2018
7 941

Франция биринчи хоними йилнинг “Ўзига ҳос услубга эга 10 аёл” рўйхатидан жой олди

Франция биринчи хоними йилнинг “Ўзига ҳос услубга эга 10 аёл” рўйхатидан жой олди
Франция президенти Эммануэл Макроннинг ўзидан 24 ёш катта рафиқаси Брижит Макрон Vogue журнали томонидан тузилган “Йилнинг ўзига ҳос услубга эга 10 аёли” рўйхатидан жой олди.

Хабарда айтилишича, 64 ёшли Макрон хоним Louis Vuitton модалар уйи либослари ва француз брендлари шайдоси.

Шунингдек, мазкур рўйхатдан актриса Николь Кидман, Натали Портман, хонанда Рианна ва Эмма Стоунлар ҳам ўрин олишган.

Эслатиб ўтамиз, Брижит Макрон Франциянинг амалдаги президенти Эммануэл Макроннинг рафиқаси. Унинг асл каби француз ва лотин тили ўқитувчиси бўлиб, сиёсатчи билан қурган турмуши унинг учун иккинчиси ҳисобланади.

Жуфтлик 2007 йили никоҳдан ўтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция биринчи хоними йилнинг “Ўзига ҳос услубга эга 10 аёл” рўйхатидан жой олди