16:10 / 03.01.2018
5 520

Трамп ўзидаги ядровий тугма Ким Чен Индаги тугмадан каттароқ эканлигини маълум қилди

Трамп ўзидаги ядровий тугма Ким Чен Индаги тугмадан каттароқ эканлигини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея давлат раҳбари Ким Чен Инга қарата ўзидаги ядровий тугма ундаги тугмадан каттароқ экани ҳақида айтди.

“Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ядровий тугма ҳамиша унинг столи устида туриши ҳақида маълум қилди. Балки оч-наҳор тузумдаги бирор кимса унга менда ҳам ядровий тугма борлиги, бу тугма ундагидан анчагина каттароқ ва кучлироқ эканлиги, шунингдек унинг ишлашини маълум қилиб қўяр” деб ёзади АҚШ президенти ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўзининг столида ҳамиша ядровий ракеталар тугмаси туриши ва АҚШ унинг мамлакатига таҳдид қилгудай бўлса тугмани босиб юбориши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ўзидаги ядровий тугма Ким Чен Индаги тугмадан каттароқ эканлигини маълум қилди