22:50 / 04.01.2018
6 386

Иванка Трамп ва Жаред Кушнер: Муҳаббатми ёки ...?

Иванка Трамп ва Жаред Кушнер: Муҳаббатми ёки ...?
АҚШ президенти Дональд Трампнинг катта қизи Иванка ва унинг умр йўлдоши Жаред бугунги кунда АҚШ ҳаётида муҳим ўрин тутишларини ҳеч ким инкон эта олмайди. Ушбу жуфтлик ҳақидаги миш-мишларнинг сон-саноғи бўлмаса-да, улар 10 йилдан буён бирга бахтли ҳаёт кечириб келиш баробарида 3 нафар фарзандни тарбия қилишмоқда.

1. ОАВ уларни J-Vanka деб атайди. Жуфтликнинг бундай номи 2007 йилда, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳали сир сақланаётган пайтлардаёқ пайдо бўлган.

2. Жуфтликнинг танишиб қолишига кўчмас мулк билан шуғулланувчи тадбиркорлардан бири сабабчи бўлган. У Иванка ва Жаред бизнес ҳақидаги келишувларни амалга оширишлари мумкин дея таҳмин қилган, бунинг ўрнига эса улар бир-бирларини севиш қолишган.

3. 2008 йилда жуфтлик эътиқодлари сабаб ажралиб кетишган. Жаред – яҳудий бўлиб, унинг ота-онаси Иванкани ўз оилаларига қабул қилишни исташмаган. Иванка севган инсони учун унинг динини қабул қилган, аммо бунга қарамасдан турмуш ўртоғининг ота-онаси томонидан йиллар давомида хуш кўрмай қабул қилинган.

4. Иванка турмуш ўртоғи кечгача ишлаган пайтлари унинг учун хурсанд бўлиши ҳақида айтган. Сабаби унинг ўзи ҳам шахсий вазифаларни бажариш ёқимли эканлигини билади ва кўп ҳолларда ишда ушланиб қолади.

5. “Мен ошхона ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмасдим. Ҳаётимда тухумни қандай қайнатиш ҳақида маълумот излаган пайтларим ҳам бўлган” дейди Иванка. Трампнинг катта қизи Жаред билан ўз тақдир ришталарини боғлагач, таом пиширишни ўрганиб олди. Унинг айтишича, эри ва фарзандлари учун таом тайёрлашни яхши кўради ва бу ишни энг камида ҳафтада бир марта амалга оширади.

6. Дональд Трамп қизининг тўйида жуда қисқа тилак айтиб, ўз ниятларини билдирган. Унинг тилаги “ Бахтли бўлиб, ҳаётдан баҳра олинглар” сўзларидан иборат бўлган ҳолос.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иванка Трамп ва Жаред Кушнер: Муҳаббатми ёки ...?