23:10 / 04.01.2018
5 728

Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйи Британияга ярим миллион фунт стерлинг миқдорида даромад келтиради

Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйи Британияга ярим миллион фунт стерлинг миқдорида даромад келтиради
Шу йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган шаҳзода Гарри ва америкалик актриса Меган Марклнинг тўйи Бирлашган қироллик иқтисодиётига ярим миллион фунт стерлинг миқдорига фойда келтиради.

Хабарда айтилишича, тўй маросимини томоша қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан мамлакатга ўтган йилнинг май ойига нисбатан қўшимча равишда яна 350 000 нафар сайёҳнинг ташриф буюриши таҳмин қилинмоқда.

Айнан шундай ҳолат тахт ворисларидан бири бўлмиш шаҳзола Уильям ва Кейт Миддлтон (Кембриж герцогиняси)нинг тўйлари пайтида ҳам кузатилганди.

Brand Finance раҳбари Дэвид Хэй туризм, транспорт хизматлари ва меҳмонхоналар томонидан 200 миллион фойда келишини таҳмин қилган. 50 миллион фунт эса тўй маросими учун чиқариладиган эсдалик буюмлари, футболка ва қалпоқлар ҳисобидан келади.

100 миллион фунт стерлинг Британиянинг тўй орқали ўзини-ўзи бутун дунёга бепул реклама қилиши орқали ишлаб олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйи Британияга ярим миллион фунт стерлинг миқдорида даромад келтиради