12:00 / 05.01.2018
7 036

Украина Россияга “Алвидо” деди...

Украина Россияга “Алвидо” деди...
Украина президенти Петр Порошенко мамлакат 2017 йилда қўлга киритган ютуқларни санаб ўтди. Бу ютуқларни гапираётганда Порошенко Украина фуқароларига Евроиттифоқ ҳудудига визасиз киришга рухсат берганини алоҳида таъкидлаб, Россия билан яна бир марта “видолашди”.

Порошенко ўзининг Твиттер саҳифасида, “Бизнинг биргаликда ўтган йилда қўлга киритган муҳим ғалабамиз Евроиттифоқ давлатлари билан визасиз борди-келди қилиш тизимига ўтганимиздир. Бу билан Украина Россия ва собиқ иттифоқ империясига “алвидо” деди”, деб ёзган.

Бу унинг Россия билан биринчи марта “видолашиши” эмас. Ўтган йилнинг май ойида, Евроиттифоқ вазирлар Кенгаши украиналикларга визасиз киришга рухсат беришни қўллаб-қувватлаганида, кейинчалик июнь ойида ҳам айнан шу иборани сўзма-сўз такрорлаган ҳамда россиялик шоир Михаил Лермонтовнинг Россия тўғрисида шеъридан иқтибос келтирган эди.

Бунга жавобан, Россия президенти Владимир Путин ҳам Порошенкони рус адабиётини яхши билади, деб мақтаган ва европанинг “мовий мундирлари”дан эҳтиёт бўлишга чақирган эди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россияга “Алвидо” деди...