15:39 / 05.01.2018
8 324

Путин Россия президентлигига қайта сайлана олмаслиги мумкин…

Путин Россия президентлигига қайта сайлана олмаслиги мумкин…
2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида амалдаги президент Владимир Путин номзодини кўрсатиш учун имзолар йиғиш бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости»га Хабаровскдаги «Ғалаба кўнгиллилари» вакили Анастасия Брага хабар берган. Бу ҳақида «xabar.uz» ёзмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, айнан Хабаровск ўлкасида бу жараёнга старт берилган ва кейинчалик Россиянинг бошқа ҳудудларида давом этяпти. Ҳозирда шаҳарнинг икки савдо марказида имзолар йиғилмоқда.

28 декабрда Россия марказий сайлов комиссияси Путинни қўллаб-қувватловчи гуруҳни расман рўйхатга олганди. Шундан сўнг гуруҳ имзо йиғиш ва амалдаги президент номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди. Путин номзод сифатида рўйхатдан ўтиши учун камида 300 минг киши уни қўллаб имзо чекиши лозим.

Россияда президентлик сайловлари 2018 йилнинг 18 мартида бўлиб ўтади. Сайлов компанияси 18 декабрда бошланган, номзодларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 7 январига қадар топширилиши лозим. Бугун 5 январь эканлигини ҳисобга олсак, керакли миқдорда имзо тўплаб, ҳужжатларни марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши учун бор-йўғи икки суткадан камроқ вақт қолмоқда. Агар бу иш вақтида амалга ошмаса, Владимир Путин номзоди қабул қилинмаслиги ва табиийки, у президент бўлиб сайланмаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россия президентлигига қайта сайлана олмаслиги мумкин…