20:38 / 06.01.2018
5 458

Саудияда 11 шаҳзода подшоҳлик саройидаги норозиликлар учун ҳибсга олинди

Саудияда 11 шаҳзода подшоҳлик саройидаги норозиликлар учун ҳибсга олинди
Саудия Арабистонидаги подшоҳлик саройида юз берган норозиликлар туфайли 11 нафар шаҳзода қўлга олинди. Бу ҳақда Саудиянинг «Сабк» интернет газетаси хабар берганлигини Кун нашри маълум қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, подшоҳлик оиласининг норозилик билдирган шаҳзодалари подшоҳ Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауддан тегишли буйруқни бекор этишни талаб қилишган. Унга кўра, шаҳзодалар ҳисобларидан сув ва электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш тўхтатилиши лозим. Шаҳзодаларнинг маълум қилишича, қотилликда айбланган ҳамда уч йил муқаддам қатл этилган амакиларининг ўғиллари ўлими учун ҳам товон пули олишни хоҳлайдилар.

Подшоҳлик гвардияси норози бўлганларни улар саройни тарк этишдан бош тортишгач, ҳибсга олди. Шаҳзодалар «Ал-Хайр» қамоқхонасида судга қадар ҳибсда сақланмоқда.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг марҳум қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол Сауднинг коррупция иши бўйича ҳибсга олинган икки ўғли – Файсал бин Абдуллоҳ ва Машъал бин Абдуллоҳ озодликка чиқарилгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудияда 11 шаҳзода подшоҳлик саройидаги норозиликлар учун ҳибсга олинди