10:38 / 07.01.2018
6 804

Ойга қадами етган машҳур астронавт Жон Янг вафот этди

Ойга қадами етган машҳур астронавт Жон Янг вафот этди
Ойда бўлиб қайтган ва космик шаттлнинг илк парвози чоғида раҳбарлик қилган АҚШлик астронавт Жон Янг 87 ёшида оламдан кўз юмди.

“Биз 87 ёшга тўлган астронавт Жон Янгни йўқотишдан қайғудамиз. Янг Ойга икки марта парвоз қилган, унинг юзаси бўйлаб юрган ва шаттлнинг илк миссиясида иштирок этган эди” деб хабар берган NASA аэрокосмик агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, астронавт умумий ҳисобда олти марта: “Жемини”, “Аполлон” космик кемалари ҳамда “Колумбия” космик қайиғида космосда бўлган ва NASA таркибида 42 йил давомида меҳнат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ойга қадами етган машҳур астронавт Жон Янг вафот этди