АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ишини вазифасига киришган дастлабки вақтлардагига нисбатан кечроқ бошламоқда, деб хабар бермоқда Qalampir.uz нашри.
Маълумотларга кўра, Дональд Трамп кўп вақтини телевизор кўриш, телефонларга жавоб бериш ва Твиттердаги саҳифасида фикрларини қолдиришга сарфлайди.
Ҳужжатларга кўра, Трампнинг одатий иш куни соат 11 да миллий хавфсизлик ва разведка маълумотларини ўрганишдан бошланади. Эрталабки соат 8 дан 11 гача бўлган вақт “маъмурий масалаларни ҳал қилиш вақти”, деб белгиланган бўлсада, Трамп ўз қароргоҳида бўлади ва телевизор томоша қилади.
Ўзининг Овал хонасида Трамп соат 18 гача ишлайди. Бу вақт давомида у бир ёки иккита учрашув ўтказади ёки телефон орқали суҳбатлашади ёхуд ошхонага кириб телевизор орқали янгиликлар дастурларини томоша қилади. Иш вақти тугаганидан кейин, Оқ уй қароргҳининг яшаш ҳудудига ўтади ва яна телевизор томоша қилади ёки телефон орқали суҳбатлашади.
Порталнинг маълум қилишича, ўз вазифасига киришган дастлабки вақтларда ўз иш кунини эрта бошлаб, кеч якунлаган. Нонушта вақтида ҳам учрашувлар ўтказган, разведка маълумотлари билан 10.30 гача танишиб улгурган.
АҚШ президенти Матбуот котиби Сара Сандерс бу хабарни изоҳлай туриб, “президент эрталаб қароргоҳда ҳам Овал хонада ҳам иш билан банд бўлади, бу пайтда у ходимлар, конгрессменлар, вазирлар ва хорижий давлатларнинг раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотда бўлади”, деган.
Порталнинг маълум қилишича, АҚШнинг 43 президенти кичик Жорж Буш одатда, Овал хонага эрталаб 06.45 да келган. Ундан кейинги президент Барак Обама эса, ўз ишини эрталабки 9 дан 10 гача бўлган вақт оралиғида бошлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?