Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ устидан ғалаба қозонганини эътироф этди

  • Дунё
  • 12-01-2018, 18:00
  • 883
  • Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ устидан ғалаба қозонганини эътироф этди
    Россия президенти Владимир Путин кеча, 11 январь куни россия ва хорижий оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни мақтади ҳамда бу қарама-қаршиликда унинг енгиб чиққанини ва бу ғалабани фақат қайд этиш қолганини таъкидлади.

    Путин Шимолий Корея раҳбари тўғрисида, “Менинг фикримча жаноб Ким Чен Ин, сўзсиз бу партияни ютиб чиқди. У ўзининг олдида турган стратегик вазифани адо этди: уларда ядровий каллак бор, 13 000 кмгача учадиган – ер шарининг хоҳлаган нуқтасига, эҳтимолий душман ҳудудигача етиб бориши мумкин бўлган глобал ракета бор. Энди у вазиятнинг маромига тушиши ва тинчланишидан манфаатдор. Ким Чен Ин – мутлақо ақлли ва етук сиёсатчидир”, деган фикрларни билдирган.