16:10 / 15.01.2018
5 624

Қозоғистонда сичқонлар банкомат ичидаги пуллар билан “тушлик қилишди”

Қозоғистонда сичқонлар банкомат ичидаги пуллар билан “тушлик қилишди”
Ҳодиса инкассация пайтида содир бўлган, жараён ҳақида маълум қилинган видоероликда эса банкомат ичидан топилган сичқонлар акс этган.

Видеодаги кадрларга қараганда кемирувчилар бу ерда ўзларини жуда қулай ҳис этишган.

Банк ҳам ушбу ҳодисанинг ҳақиқатан содир бўлганлигини қайд этди.

“Ростан ҳам Остонадан унчалик узоқ бўлмаган ердаги банкоматларнинг бирида, инкассация жараёнида бир жуфт сичқон топилган ва афтидан улар об-ҳаво шароитидан беркиниш учун жой қидиршган. Айни пайтда ҳодисага доир барча тафсилотларни ўрганяпмиз. Кемирувчиларга эса ҳеч нарса таҳдид қилмаяпти” дейди банк ходимларидан бири.

Сичқонларнинг “тушлиги” учун сарфланган пуллар миқдори аниқ айтилмаган, аммо айрим нашрларда унинг таҳмиман 100 минг танга атрофида эканлиги маълум қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда сичқонлар банкомат ичидаги пуллар билан “тушлик қилишди”