20:05 / 15.01.2018
9 144

Олимлар: Тайпанлар тоифасидан бўлмиш ушбу илоннинг бир чақишида сақланувчи 3 грамм заҳри 100 дан ортиқ инсонни ўлдиришга етади

Олимлар: Тайпанлар тоифасидан бўлмиш ушбу илоннинг бир чақишида сақланувчи 3 грамм заҳри 100 дан ортиқ инсонни ўлдиришга етади
Тайпанлар тоифасидан бўлмиш Уиплаш илони энг заҳарли илонлар орасида рекордчига айланди: унинг бир чақишида сақланувчи 3 грамм заҳри 100 дан ортиқ инсонни ўлдириши мумкин.

Уиплаш илонининг узунлиги 2 метргача етади ва бир чақишдаги заҳри миқдори 3,1027 грамга тенг. Бу тайпанлар турига тегишли бошқа илонлар заҳридан 2 баробар кўп дегани.

“Австралия илонлар парки” раҳбари Дэниел Рамси бу турдаги инсонлар кутилмаган ҳаракатлари ва тасодифий тажовузлари билан инсонларга хавф туғдиришини айтиб ўтган.

“Балки бу дунёдаги энг заҳарли инсон эмасдир ва ундан ҳам қўрқинчилироқ илонни топиш мумкиндир. Эндиликда биз унинг заҳрига қарши восита ярата оламиз” дейди Расми.

Маълумот учун, тайпан – дунёдаги энг даҳшатли ва тажовузкор илонлардан бири бўлиб, у чаққан ҳар иккинчи одам заҳарга қарши чоралар қўлланилишига қарамай ҳаётдан кўз юмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар: Тайпанлар тоифасидан бўлмиш ушбу илоннинг бир чақишида сақланувчи 3 грамм заҳри 100 дан ортиқ инсонни ўлдиришга етади