Дунёдаги "энг катта олмос" топилди

  • Дунё
  • 15-01-2018, 22:02
  • 671
  • Дунёдаги "энг катта олмос" топилди
    Африканинг Лесото қироллигига тегишли конлардан бирида тарихдаги энг катта олмослардан бири топилган. Бу олмоснинг оғирлиги 910 каратга тенг.

    Бу ҳақда Буюк Британиянинг олмос қазиб чиқариш билан шуғулланувчи Gem Diamonds Ltd компанияси маълум қилган.

    Хабарда таъкидланишича, олмоснинг ранги D деб белгиланган ва у IIа турига мансуб, дейилган. Бу ушбу олмосда ҳеч қандай ёт жисм йўқ деганини англатар экан.

    Ўтган йилнинг ноябрь ойида Женевадаги аукционда “дунёдаги энг чиройли олмос” рекорд миқдордаги нархга, яъни 34 миллион АҚШ долларига сотилган эди.

    loading...
    Яндекс.Метрика