Трамп Ким Чен Ин билан яхши алоқада эканлиги ҳақидаги хабарни “сохта” деб атади

  • Дунё
  • 16-01-2018, 16:28
  • 379
  • Трамп Ким Чен Ин билан яхши алоқада эканлиги ҳақидаги хабарни “сохта” деб атади
    АҚШ президенти Дональд Трамп яхши алоқада бўлиш ва яхши алоқада бўлишни исташ орқасида катта фарқ бор эканлиги айтди.

    Унинг айтишича, The Wall Street Journal нашри унинг сўзларини оммага нотўғри тарзда етказган.

    “Wall Street Journal ёлғон тарзда “Мен Ким Чен Ин билан яхши муносабатдаман” деганимни маълум қилибди. Аниқки, мен бундай деб айтганим йўқ. Мен “Ким Чен Ин билан яхши муносабатлар ўрнатишга қарши бўлмасдим” дедим. Бунинг катта фарқи бор” деб ёзади Трамп Твиттердаги саҳифасида.

    Президент ушбу нашрни сохта хабарлар тарқатишда айблаб, репортёрлар билан бўлган суҳбатлар ёзиб олинишини ҳам эслатиб қўйди.

    Яндекс.Метрика