Жорий йилнинг январь ойи бошида Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Чеченистонга ва Доғистонга мамлакатнинг ғарбида чечен миллатига мансуб бўлган доғистонлик 104 ёшли Мадина Алиева топилганини маълум қилиб, сўров юборганлар.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров аёл ёрдамга муҳтож бўлса, олдин қаерда яшаганидан қатъи назар уни Чеченистонга олиб келишини айтди. Россиянинг Озарбайжондаги элчихонасида ташкилий масалалар ҳал бўлгач, Қодировнинг вакиллари аёлни Чеченистонга олиб келишди.
104 ёшли Мадина Алиева Грознийда ўз уйига эга бўлди, уй Аҳмад-Ҳожи Қодиров номидаги фонд томонидан берилди. Ушбу хонадон Октябрь туманида жойлашган, аёлга калит ва ҳужжатларни республика раҳбарияти топширди, дейилади хабарда. Унинг сўзларига кўра, уй барча қулайликларга эга, мебеллар, зарурий техника ва жиҳозлар мавжуд.
Ҳукумат вакилининг айтишича, аёл Иорданияда туғилган ва бутун умр ўша ерда яшаган. Кексаликка етгач, она юрти Чеченистонга қайтишга қарор қилган, лекин паспорти, пуллари ва тақинчоқларини ўғирлатиб қўйган. Натижада, у яшаш учун ҳеч қандай воситаларсиз қолиб, Бакудаги Она Тереза опа-сингиллари уйидан бошпана топган. Аёл рус, чечен ва озарбайжон тилларини билади.
Алиева билан бирга уйда уч етим болалар 22 ёшли Ислом, 18 ёшли Хава ва 16 ёшли Имон ҳам яшайди.
“Улар кекса аёл ҳақида қайғуришади, Ҳукумат Исломнинг ишга жойлашиши ва қизларнинг кейинги ўқишини давом эттиришларига ёрдам беради”, дея изоҳ берди ҳукумат вакили. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади