Аввалроқ, Шимолий Корея ядровий қуроллар ва ракеталар синовини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Америкалик ядровий қуроллар билан шуғулланадиган олимлар Ганс Кристенс ва Роберт Норрислар КХДРнинг ядровий қуроллари салоҳиятини ҳисоблаб чиқишган ва бу ҳақдаги мақолани “Bulletin of Atomic Scientists” журналида чоп этишган.
Улар ўз мақоласида, очиқ маълумотларга асосланиб КХДРнинг қўлланишга тайёр бўлган ядровий каллаклари сони 20 тани ташкил этиши, яна 60 та ядровий каллак тайёрлашга салоҳияти етишини маълум қилган.
Экспертлар Шимолий Корея ядровий қуроллар ва ракеталар синовини ўтказишда ривожланишга эришганини ҳам тан олишган.
Мақолада муаллифлар, “Ядровий қуролларнинг ўтказилган олтита синовидан иккитаси ўртача қувватга эга бўлишига қарамасдан, КХДР турли даражадаги ядровий бомбаларни яратишга қодир. Ҳозирда Пхеньян ўз ядровий салоҳиятини тўлиқ ишга туширмаётгани вақт масаласи билан боғлиқ”, деб таъкидлашган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Собиқ разведкачи: Ғарб Украинадан қандай қутулиш ҳақида ўйламоқда
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди