Аввалроқ, Қозоғистонда автобус йўловчилари билан ёниб кетгани, фақат 5 нафар йўловчи тирик қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари Серик Туленбергеновнинг берган маълумотига кўра, тирик қолганлар енгил даражада куйиш жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчилари қозоғистонлик бўлган ва улар тирик қолишган.
“Qalampir.uz” нашри журналистлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бу воқеа юзасидан боғланди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бу фожиа юзасидан ишонч телефони ташкил қилинган ва қўнғироқлар қабул қилинмоқда. Навбатчи Камолиддин Исломовнинг маълум қилишича, вазиятга ойдинлик киритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор гуруҳ ташкил қилинган.
Мазкур тезкор гуруҳ вакиллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада эканлиги таъкидланди. Бу тезкор гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини маълум қилишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?