16:51 / 18.01.2018
17 125

«Ён эшик қулф эди»: Нима сабаб 52 киши ёнаётган автобусдан чиқишга ҳаракат қилмади?

«Ён эшик қулф эди»: Нима сабаб 52 киши ёнаётган автобусдан чиқишга ҳаракат қилмади?
Қўшни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида бугун, 18 январь куни юз берган автобусдаги ёнғин натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берган эдик.

Дастлабки тахминлардан бирига кўра, автобусга ортилган катта миқдордаги ёқилғи ёнғинга сабаб бўлгани айтилмоқда.

Вазиятни ўрганишга масъул муассаса ходими Синевнинг сўзларига кўра, автобусдаги ёнғинга симларнинг қисқа туташуви, шунингдек, унга ортилган катта миқдордаги ёнилғи маҳсулоти сабаб бўлган. Бу эса ўз навбатида автобуснинг нега қисқа вақт ичида ёниб тугаганини изоҳлайди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимига автобус ҳайдовчиси берган кўрсатмада шундай дейилади: “Мен тутуннинг ҳидини сездим ва автобусни тўхтатдим. Автобус тўхтаганидан кейин эшикни очдим ва беш дақиқада автобус ёниб тугади. Ундан ҳеч нарса қолмади”.

Тасдиқланмаган маълумотга кўра, қайта жиҳозланган бўлиши мумкин, шу сабаб олов ичида қолган йўловчилар тезда вазиятни қўлга олишга улгурмаган. Синевнинг сўзларига кўра, автобус эшиги қулф бўлган.

«Автобус тўхтатилган, барча ҳайдовчилар автобусдан тушишган. Одамлар ташқарига чиқишга интилишган, аммо ён эшиклар қулфланган бўлган», – деган Синев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ён эшик қулф эди»: Нима сабаб 52 киши ёнаётган автобусдан чиқишга ҳаракат қилмади?