Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шимолий Кореяни ядро қуролидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
"Биз айнан ядро қуролидан воз кечиб, мустақил давлатимизни яратдик ва мустаҳкамладик, унинг халқаро нуфузига эришдик. Биз барча бошқа давлатларни ҳам ўзимизга ўхшашга чақирамиз, Эронга ҳам бу борада мурожаат билан чиққанмиз. Ҳозир эса Шимолий Кореяга айтмоқчимиз. Куч бу ядро бомбалари ва ракеталарда эмас. Дунёда уларнинг сони жуда кўп, бу ҳақиқий ҳимоя саналмайди. Ҳимоя жаҳон ҳамжамиятининг ишончидир", - дея айтиб ўтди Нурсултон Назарбоев БМТ ХК йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 1 январдан БМТ Хавфсизлик Кенгашида раислик қила бошлади. Ушбу мамлакат Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига сайланган Марказий Осиёдаги илк давлатга айланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди