13:15 / 19.01.2018
6 001

Туркманистон Президенти ҳарбий вертолётни синовдан ўтказди (фото)

Туркманистон Президенти ҳарбий вертолётни синовдан ўтказди (фото)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 17 январь куни авиабазага ташриф буюрди ва ҳарбий вертолётлар паркини текширувдан ўтказди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бердимуҳамедов вертолётлардан бирининг ўзига хос хусусиятларини шахсан текшириб кўрган. «Давлат раҳбари янги ҳарбий вертолёт штурвалига ўтириб, мамлакатга келтирилган авиатехника имкониятларини синовдан ўтказди», - дейилади хабарда.



«Хроника Туркменистана» нашри хабарига кўра, Бердимуҳамедов учиш майдонига қора жипда келган. Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда январь ойидан қора рангдаги автомобиллардан фойдаланишга норасмий тақиқ қўйилди. Аввал Бердимуҳамедов оқ машиналарда юргани айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон Президенти ҳарбий вертолётни синовдан ўтказди (фото)