Германияга ёпирилган “Фридерике” довули вақтида Дюссельдорф аэропортига йўловчи самолётининг қўндирилиши интернет фойдаланувчиларини ҳам бироз ташвишлантирди, ҳам лол қолдирди. Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да жойлаштирилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Видеога қолдирилган изоҳда таъкидланишича, Болоньядан келаётган Eurowings авиакомпанияси самолёти аэропортга кириб келаётганда шамол тезлиги 110 км/соатгача етган. Учувчи самолётни бундай экстремал шароитларда ҳаттоки иккинчи айланани бажармай, бир уринишда қўндира олган. Видеода самолёт кучли шамол сабабли чайқалаётганини кўриш мумкин.
Видеога қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар учувчининг маҳоратига юқори баҳо беришган.
“Учувчи олдида шляпамизни ечамиз”, деб ёзган бир фойдаланувчи.
Яна бир фойдаланувчи “Яхши иш. Умид қиламанки, уни тақдирлашади”, деб фикр билдирган.
Баъзи фойдаланувчилар эса роликни томоша қилиш вақтида қўрқувдан ўзларини ёмон ҳис қилганларини тан олишган.
“Биргина видеонинг ўзидан оёқларим қалтираб, баданимни муздек тер босди”, деб айтган бир фойдаланувчи.
“Жин урсин, йўқ! Мен турбулентликка тушганману, бироқ буниси... Бу видео даҳшат”, деб изоҳ қолдирган яна бир фойдаланувчи.
18 январда Германияда “Фридерике” довули сабабли тревоганинг қизил даражаси эълон қилинганди. Тоғли ҳудудларда шамол тезлиги 200 км/соатдан кўпроққа етган. Довул 200дан кўпроқ темир йўл изларига шикаст етказган. Маълум қилинишича, ушбу довул Германияга 2007 йилда ёпирилган “Кирилл” довулидан кейин кучлилиги бўйича 2-рақамлиси бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди