Жанубий Африка Республикасида 33 ёшли ҳомиладор аёл Номвелисо Номасонто Мдойи вафотидан 10 кун кейин ўлик болани “дунёга келтирди”. Бу ҳақда Kun.uz маҳаллий нашри хабар бермоқда.
Аёл тўсатдан нафас олиши қийинлашгани ва бўғилаётганидан шикоят қила бошлаган. Бироз вақт ўтгач у вафот этган. Аёл ҳомиладорликнинг 9-ойида бўлган.
Аёлнинг оиласи унинг жасадини дафнлар билан шуғулланувчи агентликка беришган, бироқ дафн маросимига бир кун қолганда агентлик ходимлари тобутдаги аёл жасади оёқлари орасида гўдакни аниқлашган. Аниқланишича, бола ўлик бўлган.
Марҳумнинг оиласи бундан янада изтироб чеккан.
“Бола ўлик эди. Биз бундан шунчалик карахт ҳолга ва ваҳимага тушдики, боланинг жинсини аниқлашга ҳам ботина олмадик. Биз бу иш билан 20 йилдан кўпроқ шуғулланамиз, бироқ ўлган ҳомиладор аёл туғиши ҳақида ҳеч эшитмаганмиз”, деб айтилган дафн агентлиги раҳбариятида.
Мутахассисларнинг айтишларича, ҳомила аёлнинг вафотидан кейин мушаклари қисқариши ва бўшашиши туфайли ташқарига чиққан бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди