9 816
Хулоса ўзингиздан: Киприк улаш муолажаси қизнинг кўзларини даҳшатли кўринишда шишириб юборди
Канадалик Изабель Кан маҳаллий гўзаллик салонларидан бирида киприк улаш муолажасини бошдан кечирди ва юзага келган аллергик реакция туфайли даҳшатли ҳолатга тушиб қолди. Муолажадан икки кун ўтиб, салонга келган қизнинг икки кўзи шунчалар шишиб кетгандики, у қовоқларини юқорига кўтариб оча олмайдиган даражага келган эди.
Ушбу муолажа Кан учун биринчи киприк улаш жараёни бўлмаган, у ўтган йил давомида ҳам ойига икки мартадан ушбу муолажани амалга ошириб юрган, дейилади хабарда.
Охирги муолажадан сўнг Каннинг қовоқлари шиша бошлаган ва у салон мутахассисларига маслаҳат сўраб мурожаат қилган. Улар эса елимнинг яхши сифатда бўлганини айтиб қизни ишонтиришган.
Каннинг айтишича, бир ҳафтага қолмай шишлар қайтиб кетган. Қиз ушбу воқеадан кейин ҳам муолажага қайта мурожаат қилиш фикридан воз кечмоқчи эмас.
Ҳа, айрим инсонларнинг тавба қилиши учун битта сабоқнинг ўзи етарли бўлмайди! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади