Ҳиндистонлик аёл эри уни дўконга олиб бормагани учун ўз жонига қасд қилди

  • Дунё
  • 20-01-2018, 20:07
  • 400
  • Ҳиндистонлик аёл эри уни дўконга олиб бормагани учун ўз жонига қасд қилди
    Ҳиндистоннинг Лакнау шаҳридан бўлган 23 ёшли Дипика Двиведи турмуш ўртоғи уни ҳарид қилишга олиб бормагани учун ўз жонига қасд қилди. Аёлнинг эри Дипакнинг сўзларига қараганда, Дипика қариндошининг бир ойдан сўнг бўладиган тўйи учун ҳарид қилишга бормоқчи бўлган.

    Дипак ишлари кўп бўлгани сабаб дўконга боришни эртанги кунга кўчиришни таклиф қилган.

    Аёл Дипакдан шунчалар қаттиқ ғазабланганки, дарҳол ётоқхонага қамалиб олган. Эркак эса меҳмонхонада тунашга мажбур бўлган. Ярим кечаси эшикни очиб кирганда эса рафиқасининг жасадига кўз тушган ва дарҳол полицияни чақирган.

    Дипак маҳаллий таълим департаментида фаолият олиб боради ва рафиқаси билан 1 йил аввал турмуш қурган. Полиция маълумотларига кўра, эр-хотин ўртасида бундан аввал ҳеч қандай катта жанжаллар содир бўлмаган.

    loading...
    Яндекс.Метрика