21:00 / 21.01.2018
6 686

Таниқли шеф-ошпаз ва янги француз ошхонаси асосчиси Поль Бокюз вафот этди

Таниқли шеф-ошпаз ва янги француз ошхонаси асосчиси Поль Бокюз вафот этди
Француз ошпази, янги француз ошхонаси асосчиси ҳисобланмиш Поль Бокюз кеча 91 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Поль Бокюз қирқ йил давомида Michelin томонидан уч юлдузга муносиб кўрилган ягона француз ошпази эди. 1975 йилда у “Ҳурмат легиони” ордени билан ҳам тақдирланган.

Марҳумнинг вафоти Франция президентини ҳам қайғуга солди. Эммануэл Макрон ушбу айрилиқ сабаб бутун Франция ошпазлари ўз ошхоналарида кўз ёш тўкаётганлари ҳақида айтди.

Янги француз ошхонаси таомларнинг оддийлиги, мавсумий маҳсулотларнинг ишлатилиши ва сервировкага катта эътибор қаратилиши билан ажралиб туради.

Поль Бокюз дунёдаги энг нуфузли пазандачилик танловларидан бири бўлмиш “Олтин Бокюз” таъсисчиси ҳам эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таниқли шеф-ошпаз ва янги француз ошхонаси асосчиси Поль Бокюз вафот этди