Парижда террорчи-камикадзе уюштирган портлашдан сўнг телефон бир эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди

  • Дунё
  • 15-11-2015, 11:14
  • 1 690
  • Парижда террорчи-камикадзе уюштирган портлашдан сўнг телефон бир эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди

    Парижда террорчи-камикадзе уюштирган портлашдан сўнг телефон бир эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда “ТЖ”га асосланиб “Дарё” нашри хабар бермоқда.

    Силвестр исмли эркакнинг айтишича, у “Стад де Франс” стадиони яқинида турган вақтда қўлидаги Samsung Galaxy телефони унинг ҳаётини сақлаб қолган.

    Силвестр телефонда суҳбатлашаётган вақтда шу яқин орада бўлган террорчи-камикадзе ўзини портлатиб юборган ва портловчи қурилманинг бир парчаси унинг телефони корпусига келиб урилган ҳамда эркакни жиддий жароҳат олишдан сақлаб қолган.

    Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Парижда терактлар кетма-кетлиги юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, шаҳардаги қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 130 га яқин одам ҳалок бўлган. Франсияда уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилинган.