07:33 / 22.01.2018
8 031

500 минг доллар пора олаётган амалдор қўлга олинди...

500 минг доллар пора олаётган амалдор қўлга олинди...
Тожикистон Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг минтақалар ривожланиши ва сармояларни дастурлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Асқар Нурализода 500 минг долларга яқин пора олаётган вақтда ушланиб 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, деб ёзади Sof.uz нашри.

Тожикистон пойтахтидаги Сино туман суди бу маълумотни тасдиқлади ва ҳукм 10 январь куни чиқарилганлигини таъкидлашди. Манбанинг айтишича, ҳукм ҳозирча кучга кирмади ва шу сабабли маҳкум юқори суд инстанцияларига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Нурализода ўтган йилнинг 28 сентябрь куни Тожикистон молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги ходимлари томонидан пойтахтдаги “Афсона” ресторанида 490 минг доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинган эди. Яна 10 минг доллар унинг уйи агентлик ходимлари томонидан тинтув қилинганида топилди.

Ўшанда Асқар Нурализода Жалолиддини Балхи туманида истиқомат қилувчи фуқародан 2016-2020 йилларга мўлжалланган давлат инвестиция дастурига Хатлон вилоятидаги мазкур туманда паррандачиликни ривожлантириш пункти киритилиши эвазига 1 миллион доллар талаб қилгани айтилган эди.

Коррупцияга қарши кураш идорасининг маълум қилишича, Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг амалдори ўзининг рафиқаси учун пойтахтдаги турар жой мавзеларидан бирида 70 минг долларлик уй харид қилишни ҳам талаб қилган. Амалдорга нисбатан ТР Жиноят Кодекси 319 моддасининг 4- қисми “Пора олиш” бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 500 минг доллар пора олаётган амалдор қўлга олинди...