16:30 / 22.01.2018
4 585

АҚШда кассачи ва сотувчиларсиз ишлайдиган илк “ақлли” дўкон очилди

АҚШда кассачи ва сотувчиларсиз ишлайдиган илк “ақлли” дўкон очилди
Жаҳондаги илк “ақлли” дўкон бугундан бошлаб АҚШда ўз ишини бошлайди. Дўкон xаридорлари бу ерга ташриф буюриб, исталган xаридни амалга оширгач, ўз смартфонларини турникетга теккизсалар кифоя.

Хабарда айтилишича, xаридорлардан бунинг учун махсус мобил иловани ишга тушириб олиш ва смартфон экранида пайдо бўлувчи QR кодни сканер қилиш талаб этилади. Шундан сўнг xаридор ўзи истаган нарсаларини олиб, уйи томон кетаверади. Xаридлар учун тўланадиган маблағ эса Amazon аккаунтига уланган карта ҳисобидан автоматик тарзда ечиб олинади.

Дўконнинг ҳар бир xаридорини камералар ва датчиклар тизими кузатиб туради, улар ҳаридорларнинг токчалардан олган нарсалари билан бирга қайтариб қўйган нарсаларини ҳам “кўздан кечирадилар”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда кассачи ва сотувчиларсиз ишлайдиган илк “ақлли” дўкон очилди