2017 йилда пайдо бўлган барча бойликларнинг тахминан 82 фоизи Ернинг 1 фоиз аҳолисига тегишли. Бу ҳақда Кун нашри Oxfam ташкилоти ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жаҳондаги энг бадавлат одамлар бойлиги ўтган йилда 762 млрд АҚШ долларига кўпайган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда доллар миллиардерлари сонининг бутун тарихдаги рекорд ўсиши қайд қилинди. Айни дамда уларнинг сони 2043 кишини ташкил этмоқда.
«Миллиардерлар умумий бойлигининг тўртдан уч қисми мерос сифатида ўтган. Келаётган 20 йилда, жаҳондаги энг бой 500 киши ўз меросхўрларига қарийб 2,4 трлн АҚШ доллари қолдиради – бу 1,3 млрд киши истиқомат қилувчи Ҳиндистон ЯИМдан ҳам кўпроқдир», - дейилади тадқиқотда.
Ўтган йили Осиё миллиардерлар сони бўйича тарихда биринчи марта АҚШни ортда қолдиргани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди