Ўзбекистон фуқаролари — 41 нафар йўловчи, жумладан икки бола, — Қозоғистоннинг Шортанди тумани ҳудудида қолиб кетган носоз автобусдан эвакуация қилинди, дея хабар берди Gazeta.uz нашри Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси матбуот хизматининг хабарига асосан.
Авария-қутқариш ишлари 22 январь куни кечаси «Остона-Петропавловск» автомобиль йўлининг 54-километрида ўтказилди. Йўловчи автобуси «Петропавловск-Сариағаш» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Казинформ агентлиги маълумотларига кўра, кучли совуқ туфайли дизель ёнилғиси музлаб қолган.
Йўловчилар ва икки нафар Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчи исиниш пункти — Бозайғир қишлоғидаги 5-агротехника коллежи ётоқхонасига олиб келинган.
ФВҚ сайтида айтилишича, кучли совуқ туфайли Қозоғистон автомобиль йўллари бўйлаб сафар қилиш хавфли. Қозоғистоннинг Ақмола вилояти ҳудудида бўрон хавфи эълон қилинган. Совуқнинг кечаси −35…−40 даражагача тушиши кутилмоқда, 24−26 январь кунлари ҳаво жуда совиб, -45 даражагача тушиши, кундузи −27…−32 даража бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистоннинг шимолий, марказий ва шарқий вилоятлари орқали сафарга чиқишни режалаштирган аҳолидан мазкур ҳудудларда кучли совуқ бўлиши кутилаётгани муносабати билан йўловчи автобуслари ва шахсий автотранспортда йўлга отланишдан тийилишни тавсия қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда