Миср A321 бортида теракт содир этилганига ишонишдан бош тортди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Миср A321 бортида теракт содир этилганига ишонишдан бош тортди

Дунё 17-11-2015, 23:01 573

Миср ҳукумати Россиянинг Metrojet авиакомпаниясига тегишли A321 бортида терактга алоқадор далилларни топмаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.

Миср A321 бортида теракт содир этилганига ишонишдан бош тортди

Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Россия самолётининг ҳалокатига теракт сабаб бўлганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, самолёт бўлакларида портловчи қурилма излари топилган.

Россия президенти Владимир Путин эса Россиянинг A321 лайнерини портлатган террорчиларни сайёранинг исталган нуқтасида топиб, жазолашга ваъда берди.

Россиянинг Metrojet (эски номи — «Когалимавиа») авиакомпаниясига тегишли A321 лайнери 31 октябрь куни Мисрда қулаганди. Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган самолёт бортида бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлган.


Manba: daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.