22:26 / 25.01.2018
7 998

Москвада яшовчи оиланинг 3 аъзоси бирин-кетин сирли тарзда вафот этишди

Москвада яшовчи оиланинг 3 аъзоси бирин-кетин сирли тарзда вафот этишди
Москва шаҳрида истиқомат қилган оилаларнинг бирида 4 кун давомида 3 киши оламдан кўз юмди.

Хабарда айтилишича, уларнинг барчаси турли касалликлардан азоб чекишган, аммо шифокорларга мурожаат қилиш борасида эътиборсизликка йўл қўйганлар.

Шу йилнинг 19 январь куни 61 ёшли аёл бир неча ой аввал юқтириб олган гепатит касаллиги сабаб оламдан ўтган. Унинг жасадини эса 29 ёшли ўғли биринчи бўлиб кўрган.

Орадан икки кун ўтиб, фалаж ҳолатда 10 йилдан буён тўшакка михланганча умр кечираётган ота оламдан кўз юмди.

Ҳодисадан яна икки кун ўтиб эса ўғилнинг ҳам аҳволи ёмонлаша бошлаган. Қўшнилар унинг шамоллаш билан оғригани ва истима ҳамда мушаклардаги оғриқдан шикоят қилгани ҳақида айтишган. Эркак тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилган ва улар етиб келишгач, эшикни оча туриб, жон берган.

Бироқ, полиция ходимлари ҳодисанинг криминал вариантини кўриб чиқишга шошилмаяптилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада яшовчи оиланинг 3 аъзоси бирин-кетин сирли тарзда вафот этишди