Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси ёниб кетиши натижасида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу автобуснинг ҳайдовчилари бўлган уч нафар ҳайдовчи ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz агентлиги. Улар кеча, 24 январь куни маҳаллий вақт билан соат 22.40 да Ақтўбе вилояти ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Учала ҳайдовчи ҳам Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан айбланмоқда. ИИБ берган баёнотида, “Суриштирув давомида ҳайдовчилар томонидан автомобил воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасдан, автобус салонида кавшарлаш лампасидан фойдаланилгани сабабли ёнғин келиб чиққанлиги аниқланди. Олинган далилий маълумотлар автобуснинг учала ҳайдовчиси ҳам бу жиноятга алоқадор эканлигини тасдиқлайди”, дейилган.
Бу жиноий иши бўйича олиб бориладиган суриштирув-тергов ишлари назоратини Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ўз зиммасига олган.
Ёнғинда омон қолган ўзбекистонликлар ҳам тергов-суриштирув ишлари давомида Қозоғистон ҳудудида қолади.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди