23:27 / 27.01.2018
6 463

Мушук йўлида адашиб қолган болакайни бир кеча давомида иситиб турди

Мушук йўлида адашиб қолган болакайни бир кеча давомида иситиб турди
Калининград вилоятида йўқолиб қолган 13 ёшли Русланни охирги бор 25 январь куни мактаб ёнида кўрган эдилар. Болакай орадан бир кеча ўтиб полиция ходимлари томонидан топилган.

Йигитчанинг айтишича, у бир неча кундан сўнг 14 ёшга тўлади. Шу сабабли ҳодиса содир бўлган куни мактабга эмас, тезроқ суратга тушиб, паспорт олиш учун Краснознаменскдаги бувисининг уйига борган. Аммо бувиси уйда бўлмагани сабаб ўз уйига пиёда қайтишга қарор қилган ва кун кеч бўлгач, ташландиқ омборларнинг бирида тунаган. У ерда болакай уйсиз мушукни кўрди. Ғамхўр мушук болани туни билан иситиб чиққан.

Хабарда келтирилишича, Руслан мушукни миннатдорлик рамзи сифатида ўзи билан олиб кетишга қарор қилди ва унга “Ҳалоскор” деб ном берди. Тонг чоғи эса уни қидирувга жалб этилган полиция ходимлари кўриб қолишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мушук йўлида адашиб қолган болакайни бир кеча давомида иситиб турди