21:39 / 28.01.2018
15 300

Дунё бўйлаб: Жуда қизиқ воқеа ва ҳодисалар...

Дунё бўйлаб: Жуда қизиқ воқеа ва ҳодисалар...
1. Шарқий Африкадаги Сейшел оролларида болаларни ҳимоя қилиш кунини байрам қилишмайди. Улар болаларни ҳимоя қилиш ойлиги ўтказишади, яъни, бу байрамни бир ой давомида тўхтовсиз нишонлашади.

2. Ўрта асрларда Англияда бир қонун мавжуд эди. Агар шаҳзода бирор айб иш қилиб қўйса, жазони бошқа болалар оларди. Бунинг учун саройда алоҳида жазоланишга, калтак ейишга маҳкум болалар сақланарди.

3. Японияда «Йиғлаётган бола» байрами мавжуд. Байрамнинг маъниси шуки, бир неча сумо усталарига ёшига тўлмаган болалар берилади. Сумочи ғолиб бўлиш учун қўлидаги болани урмасдан, сўкмасдан йиғлашга мажбур этиши керак. Кимнинг қўлидаги бола биринчи бўлиб йиғласа, ўша сумочи ғолиб ҳисобланади.

4. Жанубий Кореяда туғилган боланинг ёши туғилган йил, кун, ойдан бошлаб эмас, балки онасининг ҳомиладор бўлиб қолган кунидан бошлаб ҳисобланади. Шунинг учун кореялик болалар бошқа мамлакатларда яшовчи тенгқурларидан 9 ойлик катта.

5. Дунёдаги энг серфарзанд ҳукмдор сифатида Марокаш султони Исмоилнинг номи тарихда қолган. Унинг жами болалари сони 900 нафарга тенг.

6. Чумоли ўзи топган емишни ейишга ҳақли эмас. Олдин емишни чумолиларнинг умумий инига олиб келиши керак. Ана ундан кейин емиш барчага баравар тақсимланади.

7. Агар чумоли дангасаликка йўл қўйса, ишламаса, уни индан ҳайдаб солишади. Ажабланарлиси, чумолилар салтанатининг маликаси ўзидан керагича кўп авлод қолдира олмаса, уни ҳам индан ҳайдаб солишади ва чумолилар ўзига янги малика сайлайди.

8. Австрия ҳамда Англияда йўлингиздан қора мушук ўтиб кетса, бу омад белгиси ҳисобланади.

9. Дунёда шундай ўргимчак тури борки, у дунёга келганданоқ онасини еб битиради. Она ўргимчак қадимий урфга кўра ўз жонини фарзандлари келажаги учун қурбон қилиши шарт деб қўйилган.

10. Хитойда қоғоз пулга никоҳдан ўтиш, оила қуриш кабиларга оид эълонлар ёзиб қўйиш анъанага айланган. Сабаби, пул қисқа фурсатда ўнлаб, юзлаб қўлларга ўтиб улгуради. Шунинг натижасида эълон берган йигит ёки қиз ўз бахтини тезроқ топади.


Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйлаб: Жуда қизиқ воқеа ва ҳодисалар...