ОАВ БАА меҳмонхона ва савдо марказларида теракт уюштиришга тайёргарлик кўрилганлигини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ БАА меҳмонхона ва савдо марказларида теракт уюштиришга тайёргарлик кўрилганлигини маълум қилди

Дунё 18-11-2015, 10:48 755

Терроризмга алоқадорликда гумон қилинаётган 40 кишидан ортиқ гуруҳ Бирлашган Араб Амирликлари савдо марказлари ва меҳмонхоналарида портлашлар уюштиришни режалаштирган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.

ОАВ БАА меҳмонхона ва савдо марказларида теракт уюштиришга тайёргарлик кўрилганлигини маълум қилди

Ушбу иш юзасидан суд мажлиси 16 ноябрь, душанба куни бўлиб ўтди, кейингиси эса 8 декабрга тайинланган.

«Шабаб ал-Манара» гуруҳини ташкил этишда гумонланувчилар «ислом халифалигини» яратиш мақсадида давлат тўнтариши ва терактларни амалга оширишни режалаштирган.

The National нашрининг маълум қилишича, гуруҳ 2011 йилдан бошлаб БАА жамоат жойларида портлашлар уюштиришни режалаштирган. Прокуратуранинг маълум қилишича, гумонланувчилар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ноқонуний равишда киритиб, портлаш мосламаларини тайёрлаган, шунингдек, ИШИД, «Жибҳат ан-Нусра» каби террорчилик гуруҳларини пул билан таъминлаган.

Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.