17:20 / 29.01.2018
6 158

Трампнинг рафиқаси эрининг хиёнатига қандай муносабатда эканлиги маълум бўлди

Трампнинг рафиқаси эрининг хиёнатига қандай муносабатда эканлиги маълум бўлди
АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп оиласи, эрининг хиёнати ҳақидаги миш-мишларга эътибор қаратмаслигини биринчи хонимнинг вакиласи ҳисобланувчи Стефани Гришем ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

“У оиласи ва биринчи хонимлик вазифаси билан банд. Ҳар куни янгиликларда маълум қилинадиган ёлғон хабарларга умуман эътибор қаратмайди”, деб ёзди Стефани Гришем.

Январь ойининг ўрталарида The Wall Street Journal (WSJ) нашри Оқ уй раҳбари Дональд Трамп актриса Стефани Клиффорд билан ишқий муносабатда бўлганлигини, актриса бу ҳақда оғзидан гуллаб қўймаслиги учун унга 130 минг доллар тўлаганлиги ҳақидаги хабарни чоп этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг рафиқаси эрининг хиёнатига қандай муносабатда эканлиги маълум бўлди