Россия ИШИДга қарши янги ҳаво амалиёти режасини ишлаб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия ИШИДга қарши янги ҳаво амалиёти режасини ишлаб чиқди

Дунё 18-11-2015, 11:53 646

Россия Сурияда қўллаш учун мўлжалланган янги ҳаво амалиёти режасини ишлаб чиқди. Унга кўра, узоққа учувчи авиацияга мансуб 25 та самолёт Россия ҳудудидан туриб ИШИДга зарбалар беради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ҳузуридаги йиғилишда Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

Россия ИШИДга қарши янги ҳаво амалиёти режасини ишлаб чиқди

«ИШИД ва бошқа экстремистик ташкилотларга авиазарбалар беришни кучайтириш ҳақидаги кўрсатмаларингизни бажариш мақсадида бош штаб томонидан Россия Федерацияси ҳудудидан узоққа учувчи авиациянинг 25 самолёти қўшимча жалб этилиши кўзда тутилган ҳаво амалиёти режаси ишлаб чиқилди», — дея таъкидлаган Герасимов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти Владимир Путин A321 бортида теракт амалга оширилгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланганидан сўнг террорчиларнинг Суриядаги марраларига берилаётган зарбаларни кучайтириш зарур, деб ҳисоблаётгани ҳақида хабар бергандик.

Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.