11:21 / 30.01.2018
5 060

Техасдаги қамоқхонадан қочган маҳбус егулик ва ичимлик сотиб олгач, яна ортига қайтди

Техасдаги қамоқхонадан қочган маҳбус егулик ва ичимлик сотиб олгач, яна ортига қайтди
Техас штатидаги Бомонт федерал қамоқхонаси маҳбуси бўлган қочоқни қўлида егулик солинган қоғоз идиш билан қўлга туширишди. У қамоқхона ҳудудига яширинча кираётган экан.

АҚШнинг Жефферсон округи шерифининг "Facebook"даги саҳифасидаги қайдларга асосланиб, ЎзА мазкур воқеа ҳақида хабар қилди.

Полициячилар қамоқхонадан бир нечта маҳбус қочгани, улар қўшни ранчода тўхтаган бегона юкмашинадан контрабанда маҳсулотлари харид қилиб, яна ортга қайтгани ҳақида хабар олади.

Шундан сўнг қамоқхона хизматчилари видеокузатувни кучайтирди.

Полиция қўйган тузоққа далласлик Жошуа Хансен тушиб қолди. 25 ёшли маҳбус гиёҳванд моддалар олди-бердиси билан шуғуллангани учун озодликдан маҳрум этилган эди.

Қочоқ Жошуани полициячилар қайта ҳибсга олиб, камерасига жўнатишди.
Қочоқ маҳбуслар иши юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техасдаги қамоқхонадан қочган маҳбус егулик ва ичимлик сотиб олгач, яна ортига қайтди