Владимир Путиннинг ғалабаси олтин ва титанда муҳрланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Владимир Путиннинг ғалабаси олтин ва титанда муҳрланди

Дунё 18-11-2015, 11:53 625

Владимир Путиннинг яна бир марта дунёнинг энг нуфузли одами деб топилганлиги муносабати билан Caviar компанияси янги iPhone 6s смартфонини чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар беради.

Владимир Путиннинг ғалабаси олтин ва титанда муҳрланди

Supremo Tre Volte (итальянчада уч карра буюк) смартфонида Путиннинг портрети ва имзоси акс эттирилган.

Ушбу қурилманинг компаниянинг бошқа смартфонларидан фарқли жиҳати унда қора титан ва сариқ олтин рангларининг уйғунлаштирилганлигидир. Ундаги Путин портретида президентнинг  олд томондан кўринишини тасвирлашда унинг кучли характери, ўзига ишончи ва қарорлар қабул қилишдаги қатъийлиги акс эттирилганлиги таъкидланди.

Supremo Tre Volte модели 197 000 рубл (3000 доллар)га баҳоланган. Ушбу коллекция чекланган тиражда чиқарилган бўлиб, унинг фақат 99 нусхаси мавжуд.

Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.