12:02 / 30.01.2018
5 358

Ҳиндистонда автобус кўприкдан қулаб тушди (видео)

Ҳиндистонда автобус кўприкдан қулаб тушди (видео)
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи автобусининг кўприкдан дарёга қулаши оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри хабар берди.

“Автобус Калькуттадан шимолга томон 280 км узоқликда, ҳайдовчи бошқарувни йўқотгандан кейин Бхайрав дарёсига қулаган”, деб маълум қилди штатнинг транспорт вазири Суванду Адхикари.

Унинг айтишича, фалокат вақтида автобусда 55 киши бўлган. Таъкидланишича, жасадларни сувдан чиқариб олишга 6 соат талаб қилинган. Омон қолганлар маҳаллий шифохонага етказилганлар.

Штат ҳукумати воқеани тергов қилишни бошлаганини ва ҳалок бўлганлар оилаларига 8 минг доллардан компенсация тўланишини эълон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда автобус кўприкдан қулаб тушди (видео)