17:16 / 30.01.2018
3 856

Япония аҳолисининг ярмидан кўпи КХДРга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламоқда

Япония аҳолисининг ярмидан кўпи КХДРга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламоқда
Япония аҳолисининг 52% и Халқаро бирлашма КХДРга нисбатан санкциялар қўллашни давом эттириши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақидаги сўровнома натижалари “Никкэй” нашри орқали эълон қилинган.

Аҳолининг 11% қисми вазиятга ҳарбий усул билан ечим топиш керак деб ҳисоблайди. 29% японияликлар эса КХДР билан ўзаро мулоқот орқали муросага келиш керак дея ҳисоблашмоқда.

Хабарда айтилишича, Корея яриморолидаги вазият Шимолий Кореядаги ракетавий ва ядровий ривожланиш борасидаги фаоллик ҳисобига кескинлашган. 2017 йилнинг декабрь ойида эса БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан мамлакатга қарши санкцияларни қатъийлаштириш ҳақидаги резолюцияни қабул қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония аҳолисининг ярмидан кўпи КХДРга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламоқда