Париж яқинида полиция худкуш террорчи аёлни йўқ қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Париж яқинида полиция худкуш террорчи аёлни йўқ қилди

Дунё 18-11-2015, 12:32 798

Париждаги полиция операцияси чоғида «шаҳидлар белбоғи»ни тақиб олган аёл ўлдирилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» RTL’га таяниб.

Париж яқинида полиция худкуш террорчи аёлни йўқ қилди

Сўнгги маълумотларга кўра, операция давомида жами уч киши ўлдирилган, яна икки ёки уч киши ҳибсга олинган.

Баъзи маълумотларга кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари қамал қилган хонадонда яна бошқа террорчилар ҳам бор. Улар Париждаги кетма-кет терактларга алоқадор.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.