АҚШдан Парижга йўл олган икки рейс таҳдидлар туфайли тўхтатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШдан Парижга йўл олган икки рейс таҳдидлар туфайли тўхтатилди

Дунё 18-11-2015, 17:04 542

17 ноябрь куни АҚШда Парижга йўл олган икки рейс портлаш тўғрисидаги аноним таҳдидлар туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.

АҚШдан Парижга йўл олган икки рейс таҳдидлар туфайли тўхтатилди

Лос-Анжелесдан парвоз қилган Airbus A380 Солт-Лейк-Ситига қўнишга мажбур бўлди. Самолёт бортида 500 га яқин одам бўлган. Бундан ташқари, Вашингтондан Парижга йўл олган самолётнинг ҳам Галифакс аэропортига қўнишига тўғри келди. Унинг бортида 262 нафар йўловчи бўлган.

Ҳар иккала самолёт Air France авиакомпаниясига тегишли бўлган. Компаниянинг маълум қилишича, ушбу рейсларда портлаш амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги аноним хабарлар самолётлар ҳавога кўтарилгандан сўнг олинган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.