15:07 / 02.02.2018
5 181

Шанхайда автомобиль пиёдаларга келиб урилди

Шанхайда автомобиль пиёдаларга келиб урилди
Шанхайнинг туристик марказида автомобиль йўл четига чиқиб кетди ҳамда пиёдаларга бориб урилди. Ўн саккиз киши шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталабки соат ўнда Хуанпу туманидаги Синьчан ва Наньчан кўчалари кесишмасида юз берди.

Фургон Starbucks қаҳвахонаси панжараси билан тўқнашиб кетгач ёнган, бироқ олов газ баллонларига ўтмаган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишди.

Қайд этилишича, уч киши оғир аҳволда қолмоқда. Полициядан билдирилишича, ҳодиса атайин ҳужум бўлмаган. Ҳайдовчи автомобиль салонида ёнғин келиб чиққани туфайли бошқарувни йўқотган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шанхайда автомобиль пиёдаларга келиб урилди