21:38 / 02.02.2018
16 606

«Келин қанча семиз бўлса, шунча яхши»

«Келин қанча семиз бўлса, шунча яхши»
Дунёда никоҳ кечасидан ёқимлироқ, жозибалироқ лаҳза йўқ. Бу кун ҳар биримизнинг қалбимизга абадий муҳрланиб қолади. Афсуски, дунёда келинлар билан боғлиқ шундай одатлар, ирим-сиримлар борки, қалблар жунбушга келади. Мана, уларнинг баъзи бирлари билан танишинг.

Мавритания — «келин қанча семиз бўлса, шунча яхши»
Ҳозирги кунда ҳар бир келин тўйдан олдин иложи борича озишга интилади ва шу ниятда парҳез қилишга ҳам тайёр бўлади. Айниқса, Европа қизлари бу йўлда оч юришдан ҳам тийилишмайди. Мавританияда эса бунинг акси. Бу мамлакатда куёвлар иложи борича тўладан келган қизларни танлашади. Ота-она эса қизини болалигиданоқ бахти очилиши учун керагича овқат бериб боқади. Агар бўлғуси келин тўйга яқин қолгунча талабдаги вазнга эга бўла олмаса, уни қизларни боқиб семиртириладиган фермага юборишади. Фермада бўлғуси келинни ёнғоқ, туя сути, сариёғ билан боқишади.

«Ҳожатхонага бориш тақиқланади»
Борнео оролидаги келин-куёвларга жуда оғир. Уларга тўйга уч-тўрт кун қолганда овқат ейиш, сув ичиш, даҳшатлиси, ҳожатхонага бориш тақиқлаб қўйилади. Маҳаллий ирим-сиримларга қараганда, келин-куёв тўйдан уч-тўрт кун олдин ҳожатхонага борса, никоҳ мустаҳкам кечмайди ва келин бир умр фарзанд кўра олмай, бепушт бўлиб қолади.

«Қизнинг турмушга чиқиши тиши қай тарафга қараб ўсишига боғлиқ»
Ҳиндистондаги баъзи ҳудудларда қиз бола турмушга чиқишдан олдин қайсидир ҳайвон билан никоҳдан ўтиши лозим. Шундан кейингина унга турмуш қуриш учун изн берилади. Башарти қиз боланинг тишлари вертикал эмас, горизонтал тарзда ўсса, уни турмушга беришмайди. Аксинча, қурбон қилишади. Шунинг учун тиши нотўғри ўсган қизлар шоша-пиша қорамолгами, итгами никоҳлаб қўйилади. Шунда уларнинг тишига эътибор бермасдан келин сифатида танлашади.

«Тиш қайрамасдан турмуш қурмайман»
Балида келин-куёвга айланиш янада даҳшатлироқ кечади. Қадимий одатларга кўра, қиз ҳам, йигит ҳам тўйдан олдин тишларини мутахассисга бориб ўткирлатиши лозим. Бу амал наркозсиз адо этилади. Лекин жуда арзон. Бусиз руҳоний икки ёшни никоҳламайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Келин қанча семиз бўлса, шунча яхши»