17:50 / 03.02.2018
5 843

Душанбеда Тожикистон ва Қирғизистон президентларнинг музокаралари бўлиб ўтди

Душанбеда Тожикистон ва Қирғизистон президентларнинг музокаралари бўлиб ўтди
Душанбеда Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг музокаралари бўлиб ўтди. Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков 1 февраль куни расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди, деб ёзмоқда «Tnews.uz» сайти.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Тожикистонга расмий ташрифи мобайнида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган 8та қўшма ҳужжат имзоланди. Томонлар делимитация ва демаркация бўйича ҳукуматлараро комиссияси доирасида ҳал қилинмаган чегаралар масаласидаги ишларни давом эттиришга келишиб олишди.

Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков йирик минтақавий лойиҳа бўлмиш Марказий ва Жанубий Осиё энергетика бозорини бирлаштирувчи — КАСА-1000ни ривожлантириш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни давом эттириш лозимлигини таъкидлашди.

«Қирғизистон ва Тожикистонни мустаҳкам дўстлик боғлаб туради. Биз икки томонлама муносабатларнинг барча масалалари бўйича фикр алмашдик, узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича янги вазифаларни кўриб чиқдик, халқаро кун тартибидаги долзарб мавзуларни кўтардик», — дея баёнот берди Сооронбай Жээнбеков тожикистонлик ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокаралар якунида.

Жээнбеков икки кунлик ташрифи доирасида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров билан ҳам учрашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Душанбеда Тожикистон ва Қирғизистон президентларнинг музокаралари бўлиб ўтди