Москвани қалин қор қоплади (фото)

  • Дунё
  • 4-02-2018, 20:39
  • 2 019
  • Москвани қалин қор қоплади (фото)
    Айни вақтда Россия пойтахти Москвада кучли қор бўронлари кузатилмоқда. Шаҳарда қор қалинлиги 40 сантиметрдан ошган.

    Россия Гидрометцентри якшанба куни Москвадаги об-ҳаво шароитининг хавфлилик даражасини «сариқ ранг»дан «зарғалдоқранг» даражасига кўтарди.

    Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўнлаб авиарейслар бекор қилинди, кўчаларда юзлаб дарахтлар қулаган ва электр узатиш тармоқларида узилишлар кузатилган.

    Вазият ёмонлашуви оқибатида жабрланганлар бор, бир киши ҳалок бўлган.

    Москва ФВВ томонидан қор бўронлари оқибатларига қарши курашиш бўйича оператив штаб тузилган.







    » » Москвани қалин қор қоплади (фото)
    Яндекс.Метрика